Komissiyalar

Chop kilish

Komissiyalar

 

Азимжон Вахобов Учқўрғон туман ҳокими лавозимига тасдиқланди

Бугун Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгашининг янги чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, шунингдек, халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутахассислари, ташкилот ва корхоналар, сиёсий партиялар туман Кенгашлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни 9-Оқтовлиқ сайлов округидан сайланган депутат Хакимжон Юнусов олиб борди.
Сессия кун тартибидан туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Наманган вилояти ҳокими томонидан Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш каби масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси Козимжон Тўхтабоев ахборот берди.
Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш депутатларнинг муҳокама марказида бўлди.
Наманган вилояти ҳокими томонидан Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Мазкур масала бўйича вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўз олиб, Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига 21-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Вахобов Азимжон Абдумуталовичнинг номзодини Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини маълум қилди ва уни ўқиб эшиттирди.
Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан Вахобов Азимжон Абдумуталович Учқўрғон тумани ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.
Шундан сўнг сессияда сўзга чиққан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари раҳбарлари вилоят ҳокими томонидан Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган Вахобов Азимжон Абдумуталовичнинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, туман раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталдилар.

Сессияда сўз олган Азимжон Вахобов ўзига билдирилган юксак ишонч учун вилоят ҳокимига ва депутатларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шу билан олтинчи чақириқ халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини тамомлади.

Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
© 2014, Namangan viloyat Uchqo'rg'on tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uchkurgan.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.