Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг XI-сессияси бўлиб ўтди.

Chop kilish

Пандемия даврида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнларини бошланиши муносабати билан санитария талабларига мувофиқ янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш холати;

Пандемия даврида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятлари бошланишига тайёргарлик кўриш ҳамда ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровномалар якуни;

Пандемия даврида мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда ”Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида шакллантирилган (темир дафтарга киритилган) ишсиз ва кам таъминланган аҳоли рўйҳатини тасдиқлаш;

Тумандаги маҳалла фуқаролар фаолиятини тизимли ташкил этиш, маҳаллани жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самадорлигини ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизимларини жорий қилиши ва соҳага малакали кадрларни жалб қилиш

каби масалалар кўриб чиқилди.

 
© 2014, Namangan viloyat Uchqo'rg'on tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uchkurgan.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.