Туманимизда бу йил жорий йилда туманда 9436 гектар майдонда 34377 тонна пахта хомашёси етиштириш белгиланган.

Ва ниҳоят орзиқиб кутилган кун келди: бугун теримга расман старт берилди. Нуронийлар, фермерлар хирмонга барака тилаб, дуои фотиҳа қилишди.

Пахта ортилган карвонлар туман бўйлаб карнай-сурнай садолари остида Uztex кластерига қарашли пахта тозалаш заводига йўл олди.