Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этилаётган сиёсий-маърифат соатида Учқўрғон тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этиб келишмоқда.

Бугунги ўқув юртимиз ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар тафсилоти билан бошланди.

Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимовнинг маърузаси “Давлат тилини ривожлантириш ҳамда нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотлар” ҳақида бўлди.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун “Энг мукаммал кун тартиби” мавзусида видеоролик намойиш этилгач, "Конституциявий саводхонлик” рукнига навбат берилди. “Мутолаа вақти” рукнида иштирокчилар Бо Беннеттнинг “Мантиқий хато: тўғри фикрлаш” қўлланмасида илгари сурилган ғоялардан баҳраманд бўлишди.