“Коррупция-лотинча сўздан олинган бўлиб, луғавий маъноси айниш,чириш бўлиб, у-сиёсат ёки давлат бошқаруви сохасидаги ижтимоий хавфли ходиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзлар олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланишидир.
” Ёки бошқача айтганда Коррупция бу-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.
Муқаддас ислом динида ҳам бу иллат қораланган. Ҳадисларда бировни мулкини нохақ ўзлаштириб олиш ёки бировни хақини ўзлаштиршга даъват этиш гуноҳ эканлиги таъкидланади.
Давлатимиз 2008 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияга қўшилган.
Хатто жахоннинг энг юксак нуфузга эга идораси дея тан олинган Бирлашган миллатлар ташкилоти 9 декабрни “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” деб эълон қилди.
Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси белгиланди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши ислоҳотларнинг дастлабки муҳим қадами бўлиб, уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 4 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг хам коррупцияга қарши муросасиз курашда эканлигини кўрсатади.
Коррупцияга қарши курашишда доимо огох бўлиб, хар бир давлат хизматчиси ёки хар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жинояни камайишига биргаликда эришамиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро суди раиси: Тўхтамурод Ражабов





