Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали Учқўрғон тумани "Улуғбек" МФЙ "Тўмарис" кўчасини асфалтлаш ҳаражатлари учун энг кўп овоз тўплаб етти юз миллион сўм маблағ ажратилди.Маҳалла фуқароларининг фаоллиги натижасида ушбу ажратилган маблағлар мақсадли сарфланиб хозирда "Улуғбек" МФЙ "Тўмарис" кўчасини асфалтлаш ишлари бажарилмоқда.







