Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди ва туманни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар ишга солинмаётгани, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратишга етарли эътибор қаратилмагани танқид остига олинди.
Туманнинг собиқ раҳбари Азимжон Абдумуталович Вахобов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жахонгир Носиржанович Риззаев Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Жахонгир Риззаев 1986 йил 5 декабрь куни Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-энергетик.
У 2018 йил май ойидан, ҳозирги вақтга қадар "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.










