Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги “Омикрон” штампи кўплаб давлатларда кенг тарқалаётганлиги ҳақида хабар берилмоқда.
Афсуски, ушбу касаллик юртимизда ҳам аниқланди. Шу боисдан эҳтиёт чорасини кўриш, ниқоб қатиш ва ижтимоий масофани сақлаш бўйича аҳоли гавжум ҳудудларда тарғибот тадбирларига киришилди.
Бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган коронавирус инфекциясининг янги штамми тиббиёт мутахассисларини ҳам хавотирга қўйяпти. Касалликнинг эса хорижий давлатлар орқали мамлакатимиз ҳудудигача етиб келгани ташвишланарли, албатта. Унга қарши кураш чоралари Наманган вилоятида ҳам муайян тартибда амалга оширилмоқда.
Вилоят ички ишлар, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида жойларга аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Коронавируснинг “Омикрон” штампидан сақланишда шахсий гигиена талабларига тўлиқ амал қилиш, озода юриш ва ниқобда бўлиш энг асосий омил саналади.Бугун ҳарқачонгиданда ҳушёр бўлишимиз, саломатлигимизга катта эътибор қаратишимиз лозим. Боиси, ҳар қандай вирус инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб, бепарволик оқибатда турли хил кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғига бефарқ бўлманг!





