Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди
1. 2022 йил 23 январь куни халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши депутатлигига ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида.
2. Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши раҳбарлигига номзодни тасдиқлаш тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Боймирзаевнинг туманда аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, сайёр қабул ва ёшлар учрашувлари ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда аниқланган камчиликлар тўғрисида.
4. Учқўрғон туманида 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида.
5. Учқўрғон туман прокуратураси томонидан қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
6. Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзодни тасдиқлаш тўғрисида.
7. 2022 йил учун Учқўрғон туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида.
8. Тумандаги сектор раҳбарлари томонидан 2021 йил 4-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳамда 2022 йил 1-чораги учун мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
Сессияда юқоридаги масалалар бўйича масъулларнинг ахборотлари эшитилиб муҳокама қилинди. Туман ҳокими Ж.Риззаев ҳудудларда муаммоларни ҳал этиш бўйича тизимли иш ташкил этиш юзасидан депутатлар ва тумандаги корхона раҳбарларига кўрсатмалар берди.
Сессияда кўрилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.





