Холислик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида бугун  вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилган умумтаълим фанлари олимпиадаси II-босқичида 16 та фан бўйича умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг 9-11 синф ўқувчилари қатнашмоқда. 

Туман босқичи фақат тест топшириқларидан иборат битта турда ўтказилади. Математика, физика, кимё, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларида тест топшириқларини бажариш учун 90 дақиқа, қолган иккинчи гуруҳ фанларида 60 дақиқа вақт ажратилади