“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги №595-сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарорнинг мазмун моҳиятини Давлат хизматчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ҳокимликлар, Давлат органлари ва ташкилотларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Тарғибот тадбирининг навбатдаги манзили Учқўрғон туман ҳокимлиги бўлди. Тадбирда Давлат хизматчисининг одоб-аҳлоқ меъёрлари мазкур Қарор билан тартибга солинганлигини, ҳар бир Давлат органлари ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини ва Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлашлари, шунга асосан тегишли тартибда фаолиятни ташкил этишларини таъкидланди.
Шунингдек, ушбу Қарорда Давлат хизматчиларининг нафақат хизматни ўташ вақтида, балки, хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқ қоидалари, шу билан бирга, раҳбар ходимларнинг мажбуриятлари ҳам алоҳида белгилаб қўйилганлигини тушунтирилди.





