Учқўрғондаги "Анор" тантаналар мажмуасида “Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев, туман сектор раҳбарлари, кекса-нуронийлари, фаол йигит-қизлари, турли миллатлар вакиллари иштирокида ўтган анжуманда сўз олганлар уч авлод учрашуви мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарурлигини тилга олдилар.
Давлатимиз раҳбарининг пухта ўйланган оқилона сиёсати натижасида кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги янада кучайиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатларига ҳурмат ва эътибор ошаётгани мамнуният билан қайта-қайта таъкидланди.
Ҳар қандай давра куй-қўшиқлар билан файзли бўлганидек, тадбир давомида туман маданият бўлими, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари концерт дастурлари алоҳида ўрин тутди.





