Учқўрғон туманида 2022 йилнинг дастлабки 10 ойида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

  • Ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш
  • Ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил 1 ноябрь ҳолатига 21 019 нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан

бандлиги таъминланди.

Маълумот учун: 7 829 нафари доимий иш жойларига,

3 700 нафари мавсумий иш жойларига жойлаштирилди,            3 963 нафари касбга ўқишга йўналтириш, 9 791  нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди ва 185 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, жумладан, 6 018 нафарининг ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлигини таъминланди.

  • Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш.

Хусусан, 153 та корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлардаги бўш (вакант) иш ўринларига 2172 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштирилди;

Мисол учун, Туман марказидаги “Ўлжатўпи” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Абдурашидов Бобур жами 161 нафар, шундан, "ANGEL STAR" МЧЖга 30 нафар, “"HURRIYAT SEVINCHOY MEDICAL CENTER" МЧЖ корхонасига 36 нафар, "XURRIYAT PHARM" МЧЖга 5 нафар, "UZTEX GROUP" МЧЖ QKга 6 нафар, "TEXTILE FINANCE NAMANGAN "МЧЖга 8 нафар ва 76 нафар ишсиз фуқаролар бошқа янги ташкил этилган субъектларга доимий иш ўринларига жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

9 791 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ёки норасмий банд аҳолини ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди;

Мисол учун, Тумандаги “Сохил” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Убайдуллаев Акмалжон ва тадбиркор “Билолдин софдил савдо” МЧЖ томонидан маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, кооперация асосида 30 нафар ишсиз фуқароларга алоҳида фарел балиқлар боқиш учун ховуз хандалари тайёрланиб ва ҳар бир ховузга фарел балиқлари ташланди шу орқали 30 та хонадон эгалари доимий даромадга эга бўлдилар.

 

  • Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш

369 та юридик ва 370 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Жумладан, 218 та кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари (15 та тикувчилик, 13 та қандолатчилик ва 190 та бошқа кичик ишлаб чиқариш, пенаблок, шлакоблок ва қурилиш махсулотлари) амалга оширилди;

Шунингдек, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш йўналишида   151 та (6 та сартарошхона, 65 та савдо дўконлари, 13 та гўзаллик салони, 33 та ошхона ва бошқалар) объектлар ишга туширилди;

  • Кредит ва субсидиялар ажратиш
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредит, мавжуд талаб ва аризалар;

  • Оилавий тадбиркорлик йўналишида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1684 та фуқароларга 44.4 млрд.сўмлик тавсияномалар берилиб, 1096 та фуқароларга 32.3 млрд.сўм кредитлар ажратилди. Натижада 1200 нафардан ортиқ фуқаролар бандлиги таъминланди.

Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 414 та оилаларга 2898 бош қўй-эчки, 124 та хонадонга 10650 бош парранда, 235 та хонадонга 7.05 гектар  ихчам иссиқхона, 18 хонадонларга узум, олма, ўрик, гилос каби мевали дарахтлар кўчатлари олиб берилди.

Мисол учун, Туманда йирик бўлган  “Тараққий саноат” МЧЖ томонидан аҳолини даромад манбаини ошириш мақсадида туманимизда 116 та ҳонадонга жами 812 та бош қўй-эчки тарқатилди.

 “Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятини инсон омилисиз мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Online-mahalla.uz” платформасида самарадорликни баҳолаш тизими ишга туширилди.

Республика бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 6 та кўрсаткичлар ва 5 та ташаббускорлик хислатларини баҳолашни ўз ичига олган сўровнома орқали онлайн тарзда баҳоланди.

Хусусан, 36 та маҳалла “аъло”, 27 та маҳалла “яхши”, 1 та маҳалла “қониқарли” деб баҳоланди.

Ҳоким ёрдамчилари кесимида:

Кўприкбоши МФЙ (97,43%), Обод МФЙ (97,23%), Кўчабоши МФЙ (96,20%), Бўстон МФЙ (95,48%), Улуғбек МФЙ (95,16%), ва жами 36 та хоким ёрдамчилари  самарадорлик кўрсаткичлари бўйича туманда энг яхши натижага эришди.

  • Коммуникация тармоқларини яхшилаш (объект сони)

Туманда ой давомида 3 та маҳаллаларда 6.5 км ичимлик суви линиялари, 9 км ички йўллар асфалтьлаштирилди ва 22.8 км йўлларга шағал ётқизилди, 3.2 км пиёдалар йўлакчаси қурилди. Шунингдек, 13 та маҳалладаги эскирган 102 та симёғочлар янгисига алмаштирилди, 123 км янги электр линияси тортилди. 110 донадан ортиқ кўча ёриткичлари ўрнатилди.

Мисол учун, Учқўрғон туманидаги “Озод”, “Атлас”, “Каттамоғол”  маҳаллалари суғориш тизими ва сув таъминоти яхшилаш бўйича жами 10.3 км янги сув тармоғи тортилди.