Оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ҳал этишга имконият яратиш масаласи маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига катта масъулият юклайди. Бу борадаги вазифаларни тизимли ташкил қилиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ислоҳотлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадида барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини замонавий планшетлар билан таъминланиши белгиланган.
Бугун тумандаги 64 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган маҳалла хотин-қизлар фаоллари «Маҳаллада ижтимоий хизмат» автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар.
Учқўрғон тумани секторлар раҳбарлари тадбир давомида замонавий планшетларни ўз эгаларига топширди.





