Ҳозирги кунда Учқўрғон туманидаги Каскадларнинг умумий қуввати 12 мегаватт бўлиб, 48 мингта хонадони узлуксиз электр энергия билан таъминлаб келаётган эди. Эндиликда Катта Андижон каналида ҳам қуввати аввалгидан икки ҳисса кучли учта ГЭС қурилмоқда.

Лойиҳа қиймати 60 миллион АҚШ доллари бўлган, туманда қурилаётган янги ГЭСларнинг умумий қуввати 18 мегаватт бўлиб, бу қарийб яна 65-70 минг хонадонни электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондиради.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати лойиҳа бўйича 56,4 миллион соат деб белгиланган. Бу эса ўз навбатида 8,2 миллион куб табиий газни тежаш имконини беради. Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки 800 нафар янги иш ўринлари яратилади.