Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юртбошимиз томонидан ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Бугун ана шундай савобли ташаббус Учқўрғон туманидаги Катта чек маҳалласида давом эттирилди. Унда вилоят халқ қабулхонаси бошлиғи Боҳодир Юсупов, туманидаги сектор раҳбарлари ва аҳоли вакиллари иштирок этди. Ҳашар олдидан жонлиқ сўйилди, эҳсон оши қилиниб, ҳашарчилар ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Натижада ҳудудлар тўлиқ ободонлаштирилди, енгил таъмирлаш, безаш ишлари амалга оширилди, мевали ҳамда манзарали дарахтлар оқланиб, мавсумий гуллар кўчатлари экилди. Теварак атроф тозаланди.