Учқўрғон туманидаги «Учёғоч намунаси» фермер хўжалигида ғалла парвариши ва дала четларига тут, узум, терак кўчатлари шу билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги нуроний оқсоқоллари, тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермерлар иштирок этдилар.
Семинарда 2023 йил ҳосили учун ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ва ошқовоқ уруғи экиш ҳамда ҳар бир фермер хўжалигида асалари боқишни ташкил этиш, экинларда касаллик, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича вазифалар ва топшириқлар белгилаб берилди.
2023 йил туманда 9082 гектар майдонда пахта, 6750 гектар майдонда ғалла экинлари етиштириш режалаштирилган.





