Барча шаҳар ва туманларда бўлгани каби Наманган вилояти Учқўрғон туманида ҳам аҳоли саломатлиги, фаровон хаётини таъминлаш мақсадида юртбошимизнинг ПҚ-408-сонли қарори асосида ичимлик суви тармоқлари қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туманнинг "Тегирмон" МФЙсида 4,7 километр тармоқ тортиш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, хозирда 1,5 километр полиэтилен тармоқлар тортиш ишлари бажариб бўлинди.

Шунингдек, "Уч кўприк" МФЙ худудида ҳам 1350 метр янги тармоқ тортилиши режаланган бўлиб, тармоқ тортиш ишлари ўз якунига етказилган. Хозирда хар бир хонадонга сув хисоблагичлар ўрнатилган холда ичимлик суви олиб кириш ишлари бажарилмоқда.