Бутун республикамизда бўлгани каби Учқўрғон туманида ҳам “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан

инсоният тинчлиги ва осуда ҳаёт учун жонини тиккан аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ибратли ҳаёт тарзи билан Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни баркамол бўлиб улғайишига ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашга бағишланган тадбирлар, тантаналар кенг кўлам касб этмоқда

Байрамона безатилган Мотамсаро она хиёбонига Учқўрғон тумани ҳокими, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, нуронийлар ва ёшлар жам бўлдилар

“Мотамсаро она” ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйилиб, Ватан учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига таъзим бажо қилинди