Учқўрғон туман 21-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида туман хокимининг ўринбосари Исомиддин Исмоилов очиқ синф соати машғулоти ўтказди.
Синф соатида И.Исмоилов бугунги кунда ўқувчиларга замонавий таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, улар бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари кераклиги, келажакда мустақил Ўзбекистонимизга муносиб инсонлар бўлиб етишишлари учун ишонч билдирди.







