Мактабнинг иқтидорли қизлар тўгараги аъзолари ва уларнинг оналарини тақдирлаш мақсадида "Аёлларни эъзозлаган юрт” мавзусида Учқўрғон туман мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ташкил этилган семинар байрамона тус олди.
Мактабдаги ўқувчи қизлар иштирокидаги "Робототехника, "Уй ҳамширалик иши”, Tўқима кашта, "Заковат-чи қизлар”, "Жозибали рақс”, "Ижодкор қизлар” тўгараги фаолияти намойиш этилди.
Бугунги кунда жамиятимизда аёлларга берилаётган эътибор, имкониятлар ифодасининг бир бўлаги сифатида олимпиадалар,турли танловлар ғолибаларини ютуқлари эътироф этилди.








