Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида бу борадаги аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Учқўрғон туманида сектор раҳбарлари ва фаоллар иштирокида Улуғбек маҳалласи Нодира кўчасида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бу йил баҳор мавсумида туманда 902 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахтлар, 700 минг терак қаламчалари ва 110 минг атиргул кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. 

Шу билан бирга кўп қаватли уйлар атрофи, хиёбонлар, сайилгоҳлар ва бошқа манзилларга мавсумий гуллар, райҳон ва бошқа турдаги маҳаллий кўчатлар экилади.

Экилган кўчатларни парваришлаш ишлари, яъни суғориш, таг қисмини чопиқ қилиш, минерал ва органик озуқалар билан озиқлантириш ҳамда зараркунандаларга қарши ишлов бериш ишлари олиб борилади.