Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, ўз салоҳиятларини юзага чиқариш, таълим муассасаларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда мактаб босқичларида 5700 дан зиёд ўқувчилар ичидан ғолиб чиққан 14 жамоанинг 112 нафар “ёш актёрлари” беллашди. Буюк сиймолар, ёзувчиларнинг асарларида ифода этилган қаҳрамонлар образлари саҳна орқали маҳорат билан гавдалантирилиб, ижро этилган ҳар бир рол томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди. Муросасиз ва шиддатли кечган танловнинг якуний натижаларига кўра Наманган шаҳридаги 31 –мактабнинг “Ибрат издошлари” жамоаси 1- ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, 2-ва 3-ўринлар Учқўрғондаги  21-мактабнинг  “Юксалиш” ҳамда Давлатобод туманидаги 52-мактабнинг “Ниҳол” жамоаларига насиб этди.