Шундай экан, Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман кенгаши, Ногиронлар жамияти, Маданият маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Маданият МФЙ, Нуфузли кўчасида истиқомат қилаётган Баҳромова Ҳафизахон хонадонида ташкил этилган "Аёллар ва болалар" массажида "Соғлом она-соғлом оила" шиори остида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш"мавзусида тадбир уюштирилди. Тадбирга вилоят ХДП кенгаши раис ўринбосари Э.Жўрахўжаев, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Эшалиева, Депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш  бўлими бошлиғи О.Дедамирзаевлар ташриф буюрдилар. Ўтказилган тадбирда маҳаллалардан фарзандларини оёқ, қўлларида нуқсони бор аёлларимиз фарзандлари билан иштирок этдилар. Тадбирда иштирок этаётган барча фаоллар "Аёллар ва болалар" массажида амалга оширилаётган тиббий жараёнларни кўздан кечирдилар ва уларга ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнгида вилоят кенгаши раис ўринбосари, Э. Жўрахўжаев, бўлим бошлиғи С. Эралиева, туман кенгаши раиси А.Қодиров, туман кенгаши депутати Ш. Тошпўлатова, Ногиронлар жамияти раиси Д. Нуриддиновлар меҳнат қилаётган жамоа ходимларига Марказий кенгашининг фахрий ёрлиғи билан биргаликда эсдалик совғаларини топширдилар. Тадбир кўтарингки рухда ўтказилди.