Кексаларни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, мазмунли ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш Халқимизга хос эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади.
Эътиборлиси, бугун бу жиҳат давлатимиз томонидан нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш йўлида амалга оширилаётган ишларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Учқўрғон тумани марказидаги сўлим гўшасида қурилган ва замонавий жиҳозланган “Нуронийлар маскани”нинг очилиш маросимида Наманган вилояти “Нуроний жамғармаси” раиси сенатор Икромжон Нажмиддинов, туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
– Мажмуадаги шароитларни кўриб, шундай юртда яшаётганимдан фахрланиб кетдим, – дейди меҳнат фахрийси Абдували Паттаев. Мажмуада кутубхона, маънавият, тиббиёт, дам олиш хоналари, стадион, спорт-соғломлаштириш зали, шахмат-шашка столи — барчаси муҳайё.





