Инсон – ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ Сафларимизда туриб, ибратли ҳаёт тарзи билан Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар соҳиби сифатида камол топтиришга ҳисса қўшаётган нуроний отахон-онахонларни, фахрийларни эъзозлашга бағишланган тадбирлар, тантаналар кенг кўлам касб этмоқда
Бугун 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Учқўрғон туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида байрам тадбири ташкил этилди. Унда шу мактаб жамоасида ишлаган марҳум устозларнинг оила аъзолари, халқ таълими тизимида фаолият юритган устозлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида ўтган устозларимиз хотирланди, кексалик гаштини сураётган фахрий устозларимиз қадрланди ва ўз-ўзидан ўқувчи ёшларга ибрат кўрсатилди.





