Учқўрғон туманидаги 1-сектор ҳудудидаги Ёшлик маҳалласида жойлашган 1-сон касб ҳунар мактабида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринларининг навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Меҳнат ярмаркаси давомида бўш иш ўринлари тўғрисида ҳамда иштирокчиларнинг қизиққан касблар бўйича маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчиларига корхона фаолияти, иш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилди.






