МАДАНИЙ ВА МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ОЙЛИГИ доирасида Учқўрғон тумани Учёғоч маҳалласида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида креативлик, нутқ маданияти, саҳнада ўзини тутиш, актёрлик маҳорати, фикрини тўлиқ баён қила олиш, дунёқарашини кенгайтириш, ўқувчиларни изланишга ундовчи янги кўникмаларни шакллантириш
ва умумлаштириш, қолаверса "Беш ташаббус" лойиҳаси 4-йўналиш - Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Биз ўқиган асарлар мавзусида" заковат интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди.
Бунда "Ёш жадидлар" ва "Ренасанс" гуруҳлари беллашди. Ушбу беллашув йил давомида синф соатида ташкиллаштирилган заковат ўйинларининг сарҳисоби. Ғолиб бўлган жамоа яъни Ренасанс гуруҳи мактаб маъмурияти, ота-оналар ҳомийлиги, қолаверса вилоят болалар кутубхонаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.





