Учқўрғон туманида 1-сон касб-ҳунар мактабида  бўлғуси ҳожиларни Саудия Арабистонига кузатиш маросими шундай ҳис-ҳаяжонларга, дил сўзларига бой бўлди.

Бундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун туман ҳокимлиги, имом-домлалар, мутасаддилар жам бўлишди.

Юртдошларимизни кузатиш жараёнида вилояти раҳбари, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини шу билан биргаликда юртимизга тинчлик, бошлаган ишларимизни ҳайрли қилишини сўраб дуо қилишларини сўради.

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин!