ДХХ раиси кубоги учун
Ўтган ой аввалида «Беш ташаббус» олимпиадаси доирасида Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари соврини учун Учқўрғон туманидаги барча маҳаллаларда футбол мусобақаларига старт берилганди.
Бир ойдан ортиқ вақт мобайнида 16-30 ёшдагилар ўртасида ташкилланган мазкур ўйинлар ниҳоятда қизиқарли кечди ва 4 та сектордан 4 жамоа финал мусобақаларига етиб келди. Бугун ана шу – Бахриобод , Мехнатобод, Навбаҳор ҳамда Ёрқин хаёт жамоалари ўзаро беллашдилар. Муросасиз кечган баҳсларда Мехнатобод маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритди.
Учинчи ўринни қўлга киритган Бахриобод жамоаси ҳамда иккинчи ўринни қўлга киритган Ёрқин ҳаёт жамоасининг ҳар бир ўйинчиларига диплом ва телефонлар топширилди. Ғолиб Меҳнатобод жамоаси аъзоларига махсус кубок, диплом ва SMART телевизорлари топширилди
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган секторлар раҳбарлари спортсевар ёшларга бундан кейинги беллашувларда ҳам сидқидилдан ҳаракат қилишни ва доимо муваффақият қозонишни тилади.





