1 июнь – "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"

Эрта тонгдан Учқўрғон туманидаги маданият марказида тадбир кўтаринки руҳда бошланди.

Шодиёна кунга сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими мудирлари меҳмон бўлди. Дастлаб ташкил этилган кўргазмалар, тарбиячилар ва мудирлар томонидан олиб борилаётган иннавацион ишлар кўлами билан танишдилар. Карнай сурнай садолари-ю, доиранинг шўх оҳанглари жажжи қалб соҳибларини тантаналарга чорлади. Турли чиқишлар, томошалар концерт дастурлари катта-ю кичикга бир олам завқ-у шавқ улашди.

Тадбирда бир гурух мудиралар туман ҳокимлигининг диплом ва эсталик сўвғалари билан тақдирланди. Сана муносабатига бағишланган тадбирнинг бадиий қисми туман маданият марказининг истеъдодли хонандалари гўзал болаликни, Она ватанни тараннум этувчи дилрабо куй-қўшиқлар, рақслар гулдастаси кичик авлодга кўтаринки кайфият улашди.

Дастур сўнгида туман раҳбари боқувчисини йўқотган кичкинтой ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига байрам совғаларини тақдим этди.