Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳалладаги ёшлар етакчиларини доимий равишда билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ўқув-семинар ўтказилди.

Шу асосида Учқўрғон тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган 64 нафардан иборат ёшлар етакчилари учун Дўстлик маҳалласида жойлашган "Истироҳат боғи"да ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда, маҳалла ёшлар етакчиларига, сектор кординаторлари, вилоят бошқармаси масъуллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан ёшларга ер ажратиш, лидерлик қобилиятини шакллантириш, вақтдан унумли фойдаланиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшлар мурожаатлари, беш ташаббус лойиҳалари, “Ёшлар дафтари” тизимидан мақсадли фойдаланиш, медиа саводхонлиги каби бир қатор йўналишларда керакли тушунча ва кўникмалар берилди.

Сменар давом этмоқда