Наманган вилояти Учқўрғон туман Спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят турнири катта шоду-хуррамлик билан ўтказилди. Ушбу мусобақада турли ёшдаги 200дан ортиқ спортчи қизлар ўз иқтидорларини намойиш этиш учун қатнашишди. Қизлар ўз маҳоратини кўрсатиб, мураккаб ва жозибали гимнастик ҳаракатлар орқали ҳакамлар ва мухлислар қалбини забт этдилар.
Мусобақа давомида спортчилар ўртасида юқори савияда рақобат кузатилди ва улар ўз ғалабалари учун бор куч-ғайратларини сарфлашди. Турнир якунида ўз маҳоратлари билан ажралиб турган ғолиб қизлар тақдирланди. Ташкилотчилар ва хомийлар томонидан ғолиблар эсдалик совғалари билан мукофотланди. Бу совғалар ёш гимнастикалар учун катта рағбат бўлиб, уларнинг келгусидаги ютуқлари учун ҳам мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади.
Спортга бўлган қизиқиш ва унинг оммавийлиги ортишига хизмат қилади. Бадиий гимнастика бўйича ана шундай мусобақаларнинг ўтказилиши ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.





