Унда Учқўрғон тумани сайлов комиссияси раиси Акбаржон Ғаниев жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Тадбирда халқ депутатлари Учқўрғон тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев вилоят ҳокимининг Дилшодбек Мирханов Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.
Сессия давомида Дилшодбек Мирханов Учқўрғон туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг қарори билан Мирханов Дилшодбек Абдуллаевич Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди







