Учқўрғон туманидаги "Мамасоли ота ўғиллари ШНА" фермер хўжалигида ана шу вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев, туман ҳокими, ММТП раислари, фермерлар иштирок этишди.
Туманда кузги мавсумда такрорий экиндан бўшаган 10200 гектарни шудгорлаш, 6950 гектарга бошоқли дон экиш режалаштирилган. Семинарда айтиб ўтилганидек, бу тадбирлар қисқа муддатда якунланиши зарур. Шунингдек, яқинда Президентимиз раҳбарликларида ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқларга асосан ноябр-декабр ойлари учун белгиланган ички ариқларни бетонлаштириш ҳамда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш давом эттирилади.
Тадбирда шу каби агротехник талабларни бажариш юзасидан қўшимча тавсиялар берилди.





