Ҳоким қабулида сектор раҳбарлари, тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролардан ичимлик суви, йўл, электр, иш билан таъминлаш, уй-жой олиш, хонадон таъмири, моддий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб айрим мурожаатлари ўз ўрнида бартараф этилган бўлса, ўрганилиши зарур бўлганлари тегишли мутасадди раҳбарларга ижобий ҳал этиш учун топширилди







