Учқўрғон туман прокурорининг ташаббуси асосида сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда асосий эътибор, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали “Темир”,  “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарига киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга қаратилмоқда. 

  • Ташкилий-ҳуқуқий масалалар:

 ҳокимлик билан тузилган қўшма фармойиш асосида мутасадди идоралар ходимларидан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан бино ва ер майдонлари хатловдан ўтказилди;

– ўрганишда 26 та фойдаланилмаётган бўш бино ва 5,2 гектардан ортиқ самарасиз ер майдонлари аниқланди.

Бўш бино ва ер майдонларида фаолиятни самарали йўлга қўйиш мақсадида хизмат кўрсатиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 64,1 млрд. сўмлик 24 та янги лойиҳалар шакллантирилди;

– ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, уларни фойдаланишга топширишга масъул идораларнинг вазифаси, муддати ва аниқ ижрочилари белгиланиб, кунлик назорат ўрнатилди.

  • Мазкур лойиҳа ташаббускорларини тўғридан тўғри қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида:

– 26 та лойиҳа ташаббускорларини янги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашилди;

– 21 та ташаббускорларга 5,2 гектар ер майдонлари белгиланган тартибда ажратилди;

– 16 нафар тадбиркорларга 19,1 млрд. сўм кредит ажратишда ёрдам кўрсатилди;

– 17 нафар тадбиркорларга бўш бино ажратилишида, 25 нафарига бошқа муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашилди.

III. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш чоралари кўрилди. Жумладан:

1) Ижтимоий соҳадаги муаммоларни бартараф этиш йўналишида:

– Бахт МФЙда аҳоли учун тиббий хизмат кўрсатиш аҳволини яхшилаш мақсадида (5 км. узоқдаги муассасага қатнашга мажбур бўлган) 2.800 кв. метр ер майдони ҳамда прокуратура аралашуви билан вилоят маҳаллий бюджетидан 3 млрд. маблағ ажратилди.

Натижада, замонавий кўринишдаги 50 ўринга мўлжалланган Бахт ҚВП биноси фойдаланишга топширилди, ҳозирда 9.084 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда;

– ташаббускор тадбиркор “Хуррият Севинчой” МЧЖга ер ва кредит маблағлари ажратишда кўмаклашилиши натижасида, чекка ҳудудда 150 ўринга мўлжалланган 6 қаватдан иборат 12 млрд. сўмлик туғруқхона ва диагностика тиббиёт комплекси қурилиши якунланиш арафасида.

2) Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аввалло, қишлоқ жойларда кўрсатилаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида:

– савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари эгаларининг 3 нафари юридик шахс ва 19 нафари якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди;

– янги 22 та савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиши қисқа муддат ичида якунланиб, 12 турдаги янги хизматлар ишга туширилди ва 2.500 нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда;

– “Exclusive universal service” МЧЖ раҳбари З.Салохиддиновага 0,72 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам берилиши натижасида 5 та турдаги янги хизматлар ташкил этилди, жумладан:

мини футбол ва “Workout” майдонлари фойдаланишга топширилди, (ёшлар ўртасида 50 дан ортиқ спорт мусобақалари ўтказилди, ­800 нафар ёшларни спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилди);

9 та (рус, инглиз, араб ва бошқа) хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган ўқув маркази қурилиши якунланди, ушбу ўқув марказида ҳозирда 150 нафар ўқувчилар таълим олмоқда;

тиббий хизмат кўрсатиш маркази (стомотология, лор, физиотерапия) фойдаланишга топширилиб, 2 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатмоқда;

0,40 гектар майдонда 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси қурилмоқда ва бу орқали 210 нафар болалар боғчага қамраб олинади;

йилига 2 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулотларини қайта ишловчи замонавий тегирмон ишга туширилди.

– Узункўча МФЙдаги самарасиз фойдаланилаётган собиқ масжид бўш турган бино сифатида рўйхатга олиниб, “Абдулхафиз Дилдора” оилавий корхонаси раҳбари А.Абдулазизовга берилди.

Корхона томонидан тикувчилик цехи қурилиб, 16 турдаги маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказиб берилмоқда, 10 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди;

– туман ветеринария бўлимига қарашли Навбаҳор ва Яшиқ МФЙлардаги яроқсиз бинолар тадбиркорларга маъмурий бино қуриш шарти билан ажратиб берилди.

Ҳозирда ушбу тадбиркорлар томонидан ветеринария маъмурий бинолари замонавий кўринишда қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу билан бирга, тадбиркор Д.Жўраев томонидан 2 қаватли тикувчилик цехи қурилиб, 8 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, тадбиркор Г.Эгамовага томонидан эса 200 тонна мошни қайта ишлаш, 50 ўринга мўлжалланган тикувчилик цехи қурилмоқда.

3) Қишлоқ хўжалигида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

-“Бахтмашсервис” ММТПга қарашли бино ва ер майдонлари узоқ йиллардан бери қаровсиз ҳолатда ётганлиги ҳамда банкротлик ҳолатига келиб қолганлиги учун ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 500 млн. сўмлик қайта қуриш ишлари ўтказилди.

Паркнинг 90 млн. сўм бюджетдан бўлган қарзлари тўлиқ қопланиб, иқтисодий жиҳатдан соғломлаштирилди ҳамда биноларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди, ишчи ва механизаторлар учун муносиб шароитлар яратилди;   

– туманда катта сиғимли мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич мавжуд бўлмаганлиги сабабли тадбиркор Ш.Мамажоновага музлатгич қуриш учун 0,20 гектар ер майдони ва 2,8 млрд. сўм кредит ажратилишида кўмаклашилди.

Тадбиркор томонидан йилига 1.000 тонна маҳсулотлар озиқ-овқат захирасини шакллантириш имкони яратилиб, мавсумий 65 нафар ва доимий 12 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди;

– Атлас МФЙдаги эски дала шийпони ўрни бўлган ташландиқ 0,30 гектар ер майдони тадбиркор Ш.Умарқуловга ажратилиб, томчилатиб суғоришга мўлжалланган иссиқхона қурилди, шу йилда 40 тонна сабзавот маҳсулотлари ички бозорга йўналтирилди;

– “Сурмахон Шермуҳаммад Гавхарой” фермер хўжалигига 4,5 млрд. сўм кредит ажратилишида ёрдам берилиб, 200 бош чорва моллари боқишга мўлжалланган замонавий чорвачилик комплекси қурилди.

Шунингдек, ушбу хўжалик томонидан йилига 3.600 тонна сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган бино қурилмоқда.

4) Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш ҳисобига замонавий “маҳалла” комплексларини қуриш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Сектордаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларнинг 1 тасида биноси мавжуд эмаслиги, 5 таси яроқсиз ва 9 таси таъмирталаб биноларда фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди.

Ўз биносига эга бўлмаган “Истиқлол” МФЙ учун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб келинган 1.100 кв.метр ер майдони тадбиркорлар М.Зайниддинов ва Ш.Қодировларга давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ажратилди.

Тадбиркорлар томонидан 250 млн. сўм ҳисобига 4 хонадан иборат барча қулайликларга эга маҳалла биноси қурилди.

Шу билан бирга, ушбу тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан тикувчилик цехи, кутубхона, минерал ўғит сотиш, автомобилларга хизмат кўрсатиш, диагностика, савдо маркази ва гўзаллик салонини ўз ичига олган 2 қаватли комплекс қуриш орқали 80 та янги иш ўринлари яратилмоқда.

Шу каби, 5 та фаолият олиб бориш имкони бўлмаган, яроқсиз Фаровон, Навбаҳор, Истиқлол, Узункўча, Халфатўпи маҳала фуқаролар йиғини бинолари тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ажратилишига кўмаклашилди.

Масалан, тадбиркор Х.Ортиқова томонидан 2 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан 1-қавати маҳалла биноси ва 2-қавати 150 ўринга мўлжалланган тикувчилик цехи қурилмоқда.

Шунингдек, 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари ҳомийлик ҳисобидан тўлиқ таъмирланди.

  • IV. Мазкур тадбирлар амалга оширилиши натижасида:

– 159 та янги иш ўринлари яратилди, шундан 13 таси “Темир”, 15 таси “Аёллар”, 32 таси “Ёшлар” дафтарига киритилган ҳамда 99 таси ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди;

– лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш орқали қўшимча 378 та иш ўринлари яратилиши кутилмоқда;

– ­9.234 нафар фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи яхшиланди ҳамда ­800 нафар ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилди;

– 1.000 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш имкони пайдо бўлди;

– 12 турдаги янги хизматлар ишга туширилиб, 2.500 нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда;

– давлат бюджетига ҳар ойда қўшимча 287,2 млн. сўмлик тушумлар ҳисобланиб, солиқ базасининг кенгайтирилишига эришилди.