Ҳурматли Баҳодир Турсунович!

Ҳар бир хонадоннинг оила бошлиғи ўша оиланинг тинчлиги, осойишталиги, фаровонлиги учун масъулдир ва доимо ўз оила аъзоларининг бахту камоли учун тиним-билмайди.

Туманнинг раҳбари ҳам каттагина хонадон эгаси, бошидир. Туман аҳлини муаммоларни бартараф этиш, ҳар бир фуқарони ҳаётидан мамнун бўлишига эришиш катта масъулият ва саъй-ҳаракат талаб этади. Чунки тумандаги ҳар бир фуқаро бу раҳбарнинг фарзандидек гап. Бу эса ўз навбатида минглаб феъл-атвор билан тил топишиш дегани. Ҳурматли Баҳодир Турсунович, сизга мана шундай масъулиятли йўлда мустаҳкам соғлиқ, сабр ва матонат, кўнгил хотиржамлиги ҳамроҳ бўлсин!Вақтларки келиб, сарҳисоб бекатида тўхтайсиз. Ортга бир назар ташлаб қилган ишлар таҳлил қиласиз, албатта. Агарки, эзгу ва хайрли амалларга ошно бўлган эрсангиз, демакки, бесамар яшамадингиз. Биз эса сизнинг ҳаёт йўлларингизга ҳавас қиламиз. Ўз ҳаловатидан кечиб, ўзгалар фаровонлиги учун тиним билмайсиз. Неча минглаб қалбларни обод этдингиз. Кўнгли кемтикларнинг бошини силадингиз. Инсон шундай яшаса, демак бир онини ҳам ҳавога совурмабди.Бугунги шукроналик кунингиз муборак бўлсин, ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлинг, мамлакатимиз ва туманимиз фаровонлиги йўлидаги хизматларингизда ҳамиша зафарлар ёр бўлсин!Президентимиз белгилаб берган муҳим ва улуғвор вазифалар ижроси йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизда Яратгандан мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат, омад ва улкан зафарлар тилаймиз.Юбилей 60 ёшингиз муборак бўлсин!